Педагогнинг малака тоифасини олиш борасида қандай янгиликлар бор?

    Бугун педагогдан янгича фикрлаш, янгича муносабатлар талаб этилаётган экан, унинг билимдонлиги қай даражада эканлигини таҳлил қилиш ўта муҳим саналади. Бунда албатга педагогнинг касбий билимдонлиги, маҳорати ва компетентлигини баҳолашнинг энг мақбул мезони бу уларни режали тарзда аттестациядан ўтказиш ва ушбу аттестация жараёнларини оптималлаштириш алоҳида ахамият касб этади.

    1997 йил 29 августда қабул қилинган 464-I-сонли “Таълим тўғрисида”ги қонунда педогог ходимларни аттестациядан ўтказишга алоҳида ваколатли орган кўрсатиб ўтилмаганлиги сабабли, бунга оид қоннуости ҳужжатларига асосан мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти педогог ходимларни ўз устида ишлаш, педогогик махоратини оширишга тўсқинлик қилиш билан бирга, аттестация жараёнларидаги нохолисликларни келиб чиқишига ва натижада ўзини ҳурмат қилган, юқори малакали кадрларни таълим соҳасидан бездириб, иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига ёки хорижий мамлакатларга иш қидириб кетишига сабаб бўлар эди.

    Эндиликда 2022 йил 1 январдан бошлаб мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш бўйича вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар (шаҳарлар) ҳамда таълим муассасалари миқёсидаги аттестация комиссиялари тузиш ва йиғма жилд орқали ҳужжат топшириш амалиёти бекор қилиниб, педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш уларнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлигини баҳолаш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан ўқув фани бўйича малака синовини ўтказиш орқали амалга оширилиши белгиланди.

    Юқоридаги қарор билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига мувофиқ, мажбурий аттестацияга таълим ташкилотларининг олий маълумотли педагог кадрлари жалб этилади. Таълим ташкилотларининг олий маълумотга эга бўлмаган педагог кадрлари, шунингдек, ишлаб чиқариш таълими усталари касбий стандартлар ҳамда ходимларнинг ҳар бир лавозим ва касб бўйича малака даражасига қўйиладиган талаблар асосида тизимида мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан аттестациядан ўтказилади.

    Шунингдек ушбу низомга мувофиқ аттестацияга жалб этилмайдиган ходимлар тоифаси ва уларни навбатдаги аттестацияга жалб қилиш шартлари ва муддатлари аниқлаштирилди.

    Алоҳида янгиликлардан яна бири навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестациядан ўтишлари мумкин, бунда уларнинг амалдаги малака тоифалари (лавозимлари) сақланиб қолади ҳамда уларга таълим ташкилотларида ишлаган даврида мазкур малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади.

    Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини (лавозимини) оширган ёки сақлаб қолган педагог кадрларга оширилган ёки сақлаб қолинган малака тоифаси (лавозим) бўйича ҳақ тўланади.

    Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган педагог кадрларнинг малака тоифаси (лавозими) туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси (лавозими) бўйича ҳақ тўланади. Айни юқоридаги янгиликлар келгусида педогог ходимларнинг ўз касбига меҳрини ортишига, мактаб Янги Ўзбекистон остонаси эканлиги ҳақидаги улуғ ғоя асосида ўз малакаларини узлуксиз ошириб боришларига хизмат қилади.

    Ҳамидулло Қўчқоров,

    Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази

    “Хусусий-ҳуқуқий фанлар” кафедраси доценти вазифасини бажарувчи, PhD.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates