Плёнка остида томчилатиб суғориш

    Кластер ва фермерлар ташаббуси билан 8 минг гектардан кўпроқ майдонда шу тажриба қўлланилмоқда.

    Фарғона вилоятининг пахтачиликда ўз мактаби бор. Сўнги йилларда янги навлар яратилди, агротехника такомиллашди, ҳосилдорлик айрим фермер хўжаликларида 50 центнер ва ундан ҳам юқори бўлди. Бу албатта илмий хулосаларга асосланган ёндашувнинг ҳам натижасидир.

    Бу йил вилоятда 82080 гектар майдонга чигит экилади. Баҳорнинг дастлабки ойларидаги табиат инжиқликлари туфайли экиш муддати бироз кечикди. Шунга қарамасдан ҳозиргача етмиш фоиз майдонда экиш ишлари тугалланди.

    Пахтачиликнинг илғор технологияларидан бири кўчатни плёнка остида етиштириб олишдир. Деҳқонлар бу усулнинг афзаллигини ўз фаолиятларида синаб кўрган. Кластер ва фермерлар ташаббуси билан 8 минг гектардан кўпроқ майдонда шу тажриба қўлланилмоқда. Қолаверса, бу анънавий усулда чигитни плёнка остига экишнинг ўзи эмас. Балки инновацион технологиялар жорий этиб, эндиликда кўчатни плёнка остида томчилатиб суғориш асосида унудириб олинади. Бу борада кластерлар намуна кўрсатмоқда.

    Фарғона туманидаги “Ferqana osean textile” пахта-тўқимачилик кластерида Туркия технологияси асосида чигит экиш ишлари амалга оширилмоқда. Янги усулда ҳосил етиштириш кўплаб афзалликларга эга. Аввало сув ва маблағни тежайди, ҳосидорликни оширади.

    Плёнка остига томчилатиб суғориш учун мосланган махсус елим шланглар ётқизилади, уруғ қўшқатор усулда уялаб қадалади. Бу гектарларда тўлиқ кўчатлар яратишда ўзига хос имкониятга эга. Экинлар ягана, чопиқ қилинмайди. Ниҳоларни керакли сув ва озуқалар билан таъминлашда аниқ-ҳисоб-китоблар асосида ётқизилган қувурларнинг хизмати катта. Улар керакли чуқурлик ва кўламда ер намлигини сақлаб туради. Сув, минерал ўғитлар, зарарли ҳашорат, бегона ўтларга қарши курашиш воситалари ҳам қувурлар ёрдамида амалга оширилади. Натижада ҳатто сув тақчил, унумдорлиги паст бўлган ерларда юқори ҳосил олиш имконияти яратилди.

    — Жорий мавсумда 849 гектар пахта майдонида ана шундай технологиялар ёрдамида ҳосил етиштирамиз, — дейди пахта-тўкимачилик кластери бош агрономи Хуршидбек Турсунбеков. — Бу борада Туркиянинг”Yildirim insaat malzemeleri damlama sulama sisteleri” корхонаси билан ҳамкорлик қиляпмиз. Бу ишларга 5 та махсус чигит қадаш сеялкалари жалб этилган. Шу кунга қадар мазкур технология асосида 300 гектардан ортиқ майдонга уруғ қадаб бўлинди.

    Янги усулнинг яна бир ўзига хос жиҳати, уруғ сарфи икки ҳиссага камаяди, шунга қарамай унувчанлиги юқори бўлгани учун санаб доналаб ташланган чигитдан ҳар гектар ерда 200 минг тупга яқин кўчат ундириб парваришланади. Бу ҳосилни эрта етиштириш, самарадорликни ошириш, сифатини яхшилаш имкониятини беради.

    Расулжон КАМОЛОВ,

    журналист

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates