Президент мактаби ўқувчилари Америка халқаро математика олимпиадасида (AMO) 9 та медални қўлга киритди

    Кейинги авлод 5 январ 2021 1996

    Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Америка халқаро математика олимпиадасида (AMO) 9 та медални қўлга киритди.

    Олимпиада АҚШнинг бошланғич ва ўрта мактаб ўқувчилари учун ташкиллаштирилган бўлиб, унда 50 та штат билан бир қаторда 30 та бошқа давлат вакиллари ҳам иштирок этади.

    АМО олимпиадасида олтин ва кумуш медаль олган қатнашчилар IJMO халқаро олимпиадасига йўлланмани қўлга киритади. Ушбу олимпиадада совриндорлари эса халқаро математиклар жамиятига аъзоликка қабул қилиниш билан бир қаторда медаль, пул мукофотлари ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

    Бу йил ушбу олимпиада Сингапурда онлайн тарзда ўтказилди. Унда Ўзбекистондан жами 250 нафар ўқувчи иштирок этди.

    Улар орасида Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилар ҳам бор. Мактабнинг олимпиадада қатнашган 10 нафар ўқувчисидан 9 нафари медаллар соҳибига айланди. Медалларнинг 4 таси олтин, 2 таси кумуш ва 3 таси бронза.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates