Президент мактабларига ўқувчилар бу йил қабул қилинмайди

    Таълим 17 июн 2020 3540

    Бугунги кунда юзага келган пандемия вазиятидан келиб чиқиб, карантин даврида ёш авлод соғлигини асраш, пандемия бутунлай бартараф этилмаган шароитда вояга етмаган ўқувчиларнинг катта сиғимли биноларда, саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги сабаб жорий йилда Президент мактабларига қабул бўлмайди. Бу ҳақда  Тошкент шаҳридаги Президент мактабида бўлиб ўтган матбуот анжуманида хабар қилинди.

    — Пандемия пайтида, шунингдек, хорижий ҳамкоримиз – Cambridge Assessment ташкилоти вакилларининг мамлакатимизга карантин даврида ташрифини белгиланган саналарда ташкил этиш имкони йўқлиги сабабли истисно тариқасида жорий йилда Президент мактабларига ўқувчилар қабули келгуси ўқув йилда ўтказилади, — деди Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Сарвар Бабаходжаев.

    Тошкент, Нукус, Наманган ва Хива шаҳарларида фаолият юритаётган Президент мактабларига 2020/2021 ўқув йилига ўқувчиларни бешинчи синфларга қабул қилиш имтиҳонлари 2021 йилга қолдирилиб, 2021/2022 ўқув йилида ўқувчилар бешинчи ва олтинчи синфларга қабул қилинади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates