Ўзбекистон ва Беларусь Президентлари амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилдилар

    Сиёсат 30 август 2025 1699

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 август куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилди.

    Давлатимиз раҳбари Беларусь етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, дўст Беларусь халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

    Беларусь Президенти, ўз навбатида, Ўзбекистон етакчиси ва кўп миллатли халқини яқинлашиб келаётган Мустақиллик куни билан самимий қутлаб, бардавом тараққиёт ва равнақ тилади.

    Александр Лукашенконинг ўтган йил февраль ойида Ўзбекистонга ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    Турли даражалардаги мулоқот ва алмашинувлар самарали бўлаётгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 30 фоизга ошди. Етакчи корхоналарнинг қишлоқ хўжалиги, электротехника, машинасозлик, тўқимачилик ва бошқа тармоқлардаги кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда. Парламентлараро, ишбилармонлик ва маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланмоқда.

    Ўзбекистон ва Беларусь етакчилари бўлажак икки томонлама учрашув ва тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates