Президентнинг Афғонистон бўйича Махсус вакили Германия Элчиси билан учрашди

    Халқаро ҳамкорлик 29 декабр 2021 1746

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Германия Федератив Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Тило Клиннер билан учрашди.

    Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазият, шунингдек, ушбу мамлакатдаги гуманитар вазият муҳокама қилинди.

    Германия Элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишдаги муҳим ролини таъкидлади.

    Т.Клиннер Афғонистон бўйича ягона минтақавий ёндашув ишлаб чиқилишида, мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

    Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги таълим соҳасида, хусусан, Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқароларини ўқитиш таълим маркази орқали ҳамкорлик қилиш истиқболлари ҳам муҳокама этилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates