Профессионал таълим тизимини такомиллаштиришда KfW банки ҳамкорлик қилади

    Таълим 26 январ 2024 593

    Жорий йил 25 январда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Германиянинг KfW банки вакиллари ўртасида профессионал таълим тизимини такомиллаштириш бўйича янги инвестицион лойиҳани амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар юзасидан учрашув ташкил этилди.

    Лойиҳа 2024–2028 йилларга мўлжалланган бўлиб, унда Германия тажрибаси асосида кончилик, архитектура-қурилиш, энергетика, енгил саноат, транспорт ва коммунал хизмат каби йўналишларда меҳнат бозори учун малакали ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилиши режалаштирилган.

    Лойиҳанинг дастлабки босқичда 8 та профессионал таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш орқали меҳнат бозори учун рақобатбардош ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади ва кейинги босқичларда яна 6 та профессионал таълим муассасалари лойиҳага жалб этилади.

    Шунингдек, лойиҳа доирасида профессионал таълим дастурлари қайта кўриб чиқилади ва янги методик таъминоти яратилади, педагогларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими такомиллаштирилади, немис тилини ўқитиш ва сертификатлаш (тил ва касбий кўникма) йўлга қўйилади ҳамда Германия тажрибаси асосида танланган йўналишлар бўйича дуал таълимда ўқитишнинг янги методикаси яратилади, деб хабар беради Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates