Қалбаки пуллардан эҳтиёт бўлинг!

    Хавфсизлик 14 январ 2021 1517

    Навоийда қалбаки купюрани савдога киритган фирибгар фош қилинди.

    Кармана тумани «Айрончи» МФЙ, Зиёкор кўчасида яшовчи 20 ёшли шахс «Samsung-J-2» ва «S-3 mini» русумли икки дона уяли алоқа воситаларини сотиш мақсадида Навоий шаҳарида жойлашган эски буюмлар сотиш бозорига борган.

    Бозорда унга Кармана тумани «Боғишамол» МФЙда яшовчи, вақтинча ишсиз 27 ёшли фуқаро яқин келиб, ўзини «Азиз» деб таништиради. Шундан сўнг, ундан икки дона уяли алоқа воситасини 770 минг сўмга сотиб олишга келишади.

    Маълум бўлишича, «харидор» «сотувчи»ни алдаб, қўлбола усулда тайёрланган қалбаки 100 долларни унга тақдим қилиб, «Samsung-J-2» ва «S-3 mini» русумли икки дона уяли алоқа телефон аппаратларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.

    Эксперт-криминалистика бўлими хулосаси ҳам пулларнинг қалбаки эканлигини тасдиқлаган.

    Мазкур ҳолат юзасидан «харидор»га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб хабар беради ИИВ матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates