Куни кеча довонда қор ёғиши муносабат билан йўлларда хавфсиз ҳаракатни таъминлаш чоралари кўрилмоқда, дейилади ФВВ маълумотида.
Шунингдек, ФВВ қутқарувчилари назорат тадбирлари олиб бориб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатмоқда. Довонда икки томонлама автомобилларнинг ҳаракати давом этмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги йўл транспорт ҳодисалари билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, довон ҳудудида ҳаракатланишда ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўради.








