Тошкент ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида «Конституция кўчаси» ташкил этилади

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан Тошкент шаҳрининг “Сайилгоҳ” кўчаси ва барча ҳудудларнинг марказий кўчаларида “Конституция кўчаси” ташкил этилади.

    Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали маълум қилди. Тадбир доирасида:

    • фуқароларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида тегишли давлат ташкилотлари томонидан “Конституция бурчаклари” ташкил этилади;
    • таниқли санъаткорлар иштирокида концерт, кўнгилочар-маданий ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади;
    • совринли викториналар ўтказилади;
    • сайёр қабуллар ташкил этилади.

    Тошкент шаҳридаги тадбир “Сайилгоҳ” кўчасида 2025 йилнинг 5 декабрь куни соат 11:00 да бошланади.

    Барча юртдошларимизни “Конституция кўчаси”да ўтказиладиган тадбирларда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз!

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates