баннер
13 мар 2025
17:16

    Қарийб 100 млн сўмлик психотроп моддалар савдосининг олди олинди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

    Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг хабар беришича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.А. фуқаро А.А.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси мавжуд бўлган 6 000 қути “Keto coffee mix” маҳсулотини ва 1 800 дона “Редуксин Лайт“ номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 82 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Шу каби, Департаментнинг Улуғнор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Ш.П. ва О.Ж. ўзаро тил бириктириб, 126 дона “REGAPEN” номли дори воситасини 4,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

    Департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Р. 30 қути “Keto coffee mix” маҳсулотини 6 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech