Қаршига яна битта Афросиёб қўйилади

    Транспорт 27 июн 2022 939

    2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари “Тошкент-Қарши-Тошкент” йўналишида 780/779-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Afrosiyob” электропоездлари қатнови йўлга қўйилади. 

    Ҳаракат жадвалига кўра “Тошкент- Қарши” йўналишида қатновини амалга оширадиган 780-сонли “Afrosiyob” замонавий электропоезди ҳар ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 07:00 да Тошкент Марказий вокзалидан;

    “Қарши-Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган 779-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса Қарши вокзалидан соат 15:25 да қатновини амалга оширади.

    Шу боис, 2022 йил 8 июль санасидан бошлаб, бугунги кунда “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 764/763-сонли ҳамда “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатлаётган 770-сонли “Afrosiyob” электропоездларининг ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилади.

    Унга кўра, “Тошкент-Самарқанд” йўналишида ҳаракатланадиган 764-сонли “Afrosiyob” электропоезди ҳар куни соат 08:30 да Тошкент Марказий вокзалидан,

    “Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 763-сонли “Afrosiyob” электропоезди соат 16:15 да Самарқанд вокзалидан,

    “Тошкент-Бухоро” йўналишида ҳаракатланадиган 770-сонли “Afrosiyob” электропоезди эса соат 08:56 да Тошкент Марказий вокзалидан қатновини амалга оширади.

    Юқоридаги “Afrosiyob” электропоездлари ҳаракати йўлга қўйилиши муносабати билан, 2022 йил 10 июль кунидан бошлаб хафтанинг хар якшанба куни “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида ҳаракатланаётган 768/767-сонли “Afrosiyob” электропоезди қатнови тўхтатилади.

    Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates