Хитойнинг «Diplomat» журналида Иккинчи жаҳон урушидаги ўзбек халқининг жасорати эътироф этилган

    Хитойнинг «Diplomat» журналида «Иккинчи жаҳон урушидаги ўзбек халқининг жасорати беқиёс» сарлавҳали мақола чоп этилди.

    Таъкидланганидек, Ўзбекистондан урушга 1 миллион 951 мингга яқин киши сафарбар этилган. Бу ҳар учинчи ўзбекистонлик қўлига қурол олиб, фашизмга қарши курашганини англатади.

    Материалда Иккинчи жаҳон уруши йилларида хотин-қизлар ҳам жанговар ҳаракатларда бевосита фаол иштирок этгани таъкидланади. Урушда Ўзбекистондан 4 минг 555 нафар хотин-қизлар қатнашди. Улар орасида алоқачилар, учувчилар, снайперлар, зенитчилар, тиббиёт ходимлари ва разведкачилар бор эди, деб хабар беради «Дунё» АА.

    «Ўзбекистон жанг майдонларини катта миқдорда ҳарбий техника, қурол-яроғ, дори-дармон, кийим-кечак ва озиқ-овқат етказиб берувчи муҳим база марказларидан бирига айланди, – дейилади мақолада. – Бундан ташқари, йиғилган маблағ ҳисобидан Ўзбекистонда ўнлаб ҳарбий самолётлар, танклар, жанговар техникалар ишлаб чиқарилди. 1941-1945 йилларда мамлакат собиқ иттифоқ миқёсида улкан госпиталга айланди, бу ерда минглаб аскарлар даволаниб, хизматга қайтди».

    Муаллиф таъкидлаганидек, Тошкентда «Ғалаба боғи» ташкил этилган бўлиб, ундан кўзланган мақсад ёшларни аждодлар хотирасини эъзозлаш, эл-юртни севиш, ўз Ватани заминининг ҳар бир қаричини қадрлашга, кўп асрлик миллий анъаналаримизни ҳурмат қилишга, меҳрибонлик ва олижаноблик руҳида тарбиялашдан иборат.

    «Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир иштирокчисига ғамхўрлик кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиб келиняпти. Уларнинг ҳар бири моддий, маънавий ва бошқа турдаги ёрдам билан таъминланади», – деб ёзган «Diplomat».

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates