Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига ўринбосар тайинланди

    Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унда, ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Жалолиддин Ҳамроқулов ўрнига Самарқанд вилояти бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Маълумот ўрнида: З.Эшонқулов 1976 йилда туғилган. Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ва Самарқанд давлат университетини тамомлаган.

    2014 йилдан буён Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган эди.