Қашқадарёда илк сендвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

    Саноат 14 май 2022 844

    Қарши шаҳридаги Қавали кичик саноат зонасида вилоятда биринчи сендвич панеллар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Тантанали очилиш маросимида сектор раҳбарлари, нуронийлар, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

    Лойиҳа қиймати қарийб 9 млрд.ни ташкил этган лойиҳа 14 500 кв.м сендвич панеллар ишлаб чиқариш қувватига эга. Корхонада 30 та иш ўрни ҳам яратилган. Ишлаб чиқаришни ҳажми ортиши эвазига иш ўринлари 85 тага етиши режа қилинган.

    Очилиш маросимда сўз олган вилоят ҳокими Муротжон Азимов ушбу маҳсулотлар ҳозиргача Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятларидан олиб келиниши кўп вақтни олиши ёки нархни юқорилаб кетишига сабаб бўлганини таъкидлаб, бу каби ишлаб чиқариш лойиҳаларини кўпайтириш, Президентимиз томонларидан берилган банк имтиёзларидан фойдаланган ҳолда халқаро лойиҳаларни ҳам вилоятимизда кўпайтириш ҳам бюджетга, ҳам аҳолини иш билан таъминлашга замин яратишини айтиб ўтди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates