Қашқадарёда тоға жиянига, сингил эса акасига буйрагини берди

    Қашқадарёда тоғанинг бир буйраги жиянига, сингилники эса акасига кўчириб ўтказилди.

    ССВ хабар беришича, Қашқадарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари билан ҳамкорликда навбатдаги трансплантация амалиётлари ўтказилди.

    Косонлик Муҳриддин Ғаниев 28 ёшда. У бир неча йилдан буён сурункали буйрак етишмовчилигидан азият чекиб келади. Беморга 44 ёшли тоғаси Баҳодир Панжиевнинг буйраги кўчириб ўтказилди.

    Айни пайтда тоға-жиян ўзларини яхши ҳис этмоқда.

    27 ёшли Бахтиёр Эгамов 2018 йилдан буён буйрак хасталиги боис гемодиализ муолажаларини олиб келар эди. Чуқур таҳлил ва текширувлардан сўнг унга 25 ёшли синглиси Нигоранинг буйраги мос келиши аниқланди. Мураккаб жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates