Қайси ташкилотлар хорижда ишга жойлаштириш ваколатига эга?

    Агар фуқаролар ХБА билан низоли вазиятларга дуч келса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

    Хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида мамлакатимизда 2018 йилдан хусусий бандлик агентликлари (ХБА) фаолиятига рухсат берилган эди.

    Бироқ, ўтган давр мобайнида айрим ХБА томонидан фуқароларни алдаш ва ишончини суиистеъмол қилиш ҳолатлари содир этилган.

    Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, 2020 йилнинг 14 ноябридан улар фаолиятида жиддий ўзгаришлар жорий этилган.

    Амалдаги тартибга кўра:

    ✅ фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича лицензияга эга ХБА ахборот ва маслаҳат хизматлари учун БҲМнинг бир бараваридан, яъни 300 минг сўмдан кўп пул олиши мумкин эмас.

    ✅ шунингдек, чет эллик иш берувчи ва ҳамкори билан шартномалар тузмасдан, фуқароларга хизмат кўрсатиш тақиқланади ҳамда ушбу шартномалар ХБАнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилиши лозим.

    Ўтган давр мобайнида ХБА реестридан 116 та юридик шахс рўйхатдан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда улардан 9 таси (шундан 1 тасининг лицензияси вақтинчалик тўхтатилган) фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга.

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги фуқароларни хорижда иш таклиф қилаётган ташкилотларнинг лицензияси борлигига ишонч ҳосил қилиши, шартнома тузаётганда, унинг шартларини ўқиб, тўлиқ тушуниб имзо қўйишга чақирмоқда.

    Агар фуқаролар ХБА билан низоли вазиятларга дуч келса, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates