Миграция агентлиги Жанубий Кореяда Е-7 ва Е-9 визалари билан ишлаётган фуқаролар орасида норасмий ишларга ўтиб кетиш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди.
Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Health Resources Company” HRCO компанияси ўртасида муҳим Келишув имзоланди.
Миграция агентлиги Япониянинг “Proud Partners” компанияси билан ҳамкорликда ҳайдовчилик ва қурилиш соҳалари бўйича иш ўринлари учун номзодлар қабул қилиш бошланганини маълум қилди.
Миграция агентлиги ҳамшираларни Саудия Арабистонининг нуфузли шифохоналарига ишга таклиф қилмоқда.
Руминияда фура ҳайдовчиси сифатида ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик фуқаролар учун янги иш ўринлари таклиф этилмоқда. Бўш иш ўринлар сони 30та. Ойлик-маош 2700 еврогача.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Сербия Республикаси Меҳнат, бандлик, фахрийлар ва ижтимоий масалалар вазирлиги ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Англашув Меморандуми имзоланди.
Жанубий Корея қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат қўлларига бўлган эҳтиёждан келиб чиқиб, ўзбекистонлик ишчиларни қабул қилиш дастурини қайта тиклади.
Миграция агентлиги ташаббуси билан амалга оширилаётган пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистонлик ўрта тиббиёт ходимлари Италияда иш фаолиятини бошлаш учун йўл олди.
Номзодларга ойига 3500 АҚШ доллари миқдорида маош тўланади.
Жорий йил 2 октябрда Тошкентда, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказида «МДҲ ягона меҳнат бозорини шакллантириш доирасида миграция сиёсатини такомиллаштириш» мавзусида Ўзбекистон-Россия давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Россия Федерацияси Президентининг маслаҳатчиси, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш раиси Валерий Фадеев бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди.