Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, ҳозирги босқичда лойиҳа битта тиббиёт муассасаси ва саккизта дорихоналар тармоғини қамраб олади.
Тизим «Узинфоком» ягона интегратори томонидан ишлаб чиқилган DMED платформаси асосида пилот режимида ишлайди.
Рецептни олиш учун DMED иловасини смартфонга ўрнатиш талаб қилинади (Андроид ва iOS учун). Электрон рецепт шифокорга ташриф буюрганда, иловада беморга юборилган код киритилгандан сўнг берилади.
Бемор дорихонага чиқарилган рецепт билан жўнатилади ва уни дорихона ходимига кўрсатади. Фармацевт рецептдаги ҚР-кодни сканерлагандан кейин беморга керакли препаратни беради.
Дори-дармонларни тайинлаш ва бериш жараёнини рақамлаштириш қуйидагиларга имкон беради:
- Халқаро патентланмаган номлар (ХПН) бўйича препаратларни автоматлаштирилган танлаш орқали рецептларни шакллантиришда хатоларни бартараф этиш;
- беморларга DMED мобил иловаси орқали электрон рецептлардан фойдаланиш имкониятини бериш;
- дорихоналарни реал вақт режимида долзарб маълумотлар билан таъминлаш, дори-дармонларни бериш маълумотларини қайд этиш.