баннер
13 мар 2025
22:21

    Тошкентда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона аниқланди

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди.

    Ўтказилган тезкор тадбирда “R.Ph.” МЧЖга қарашли дорихона кўздан кечирилганда 90 156 дона тегишли ҳужжатлари бўлмаган, 12 686 дона давлат реестрида қайд этилмаган, 16 728 дона мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган ва 2 945 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситалари савдога қўйилганлиги фош этилиб, умумий баҳоси 192,8 млн сўмлик жами 122 515 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

    Ҳозирда ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech