Қибрайдаги иссиқхона 605 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланди

    Қибрай туманида жойлашган «М.О.А.П.» МЧЖга қарашли иссиқхона хўжалиги газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан табиий газдан ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги боис тармоқдан ажратилганди.

    Бироқ, шунга қарамасдан, иссиқхона хўжалиги эгалари газ қувурининг кириш қисмидаги зулфинларга ўрнатилган тамғаларни ўзбошимчалик билан узган ҳолда, тармоққа қайта уланиб, 7 дона иситиш қозони орқали табиий газдан ўғринча фойдаланиб келаётган экан.

    Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзенергоинспекция»нинг хабар беришича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 605,3 млн сўм (403,5 минг кубометр табиий газ)ни ташкил этган.

    Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чора кўриш учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates