Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти ташкил этилади

    “Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.

    Қайд этилишича, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимида 6 та кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари фаолият олиб бормоқда. Бироқ, ҳудудларда аграр ва озиқ-овқат саноати соҳаларида мутахассис кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари тарқоқ ҳолда фаолият олиб борилмоқда.

    Шундан келиб чиқиб, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази тизимида юридик шахс мақомига эга ва давлат муассасаси бўлган Қишлоқ хўжалиги кадрларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтини ташкил этиш кўзда тутилган.

    Институтда қуйидаги тўртта йўналишда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда ягона етказиб берувчи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини тўлов-контракт асосида йўлга қўяди:

    • вазирлик марказий аппарати, тизимдаги раҳбар ва мутахассис кадрлар бошқарув кўникмаларини ривожлантириш бўйича;
    • тизимдаги олий, илмий тадқиқот ва профессионал таълим муассасаларини педагог кадрлари ва илмий ходимлар илмий-тадқиқотларни ташкил этиш ва педагогик маҳоратларини ривожлантириш бўйича;
    • маҳаллий давлат бошқарув органлари ва бошқа ташкилотларнинг қишлоқ хўжалиги масалаларига масъул мутахассис кадрларини соҳадаги ислоҳотлар ҳамда инновациялар бўйича;
    • қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи субъектлар раҳбар ва ходимларини замонавий фермерликка ҳамда қўшилган қиймат яратишга ўқитиш бўйича.

    Институтда ўқув курсларини муваффақиятли тугатган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.

    Ушбу институт ташкил этилиши натижасида аграр ва озиқ-овқат саноати соҳалари мутахассислари, олий ва профессионал таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасалари раҳбар ва илмий-педагог кадрларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек ходимларнинг касбий, педагог малака ва маҳоратини узлуксиз оширишнинг яхлит тизими жорий этилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates