Бу ҳақда Norma.uz хабар берди.
Ҳужжат билан марказнинг асосий вазифалари белгиланмоқда:
— тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашни таъминлаш;
— тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялашда илғор халқаро тажрибага асосланган талабларни ишлаб чиқиш;
— литсензиатларнинг лицензия талаб ва шартлари назоратини амалга ошириш;
— «хавфсиз тиббиёт» стандартларини жорий қилиш ва бошқалар.
Шунингдек, 2025 йил 1 январдан тиббий фаолиятни амалга ошириш учун янги лицензия талаблари жорий қилинмоқда:
—стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилганда қуйидаги ходимлар бўлиши лозим:
— ихтисослиги бўйича камида биринчи малака тоифага эта бўлган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог;
—хирургия ихтисослиги бўйича малака тоифага эга бўлган ассистент врач;
— камида биринчи малакавий тоифага эга бўлган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси.
Операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида литсензиатда сақланиши ҳамда видеоёзувдаги ахборотнинг ошкор этилишига йўл қўйилмайдиган (қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) шифокор сирининг ҳимоя қилиниши имкониятини яратиш.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 25.07.2024 йилдан кучга кирди.