баннер
2 мар 2025
15:30

    Қизириқ туманига янги ҳоким тайинланди

    Қизириқ тумани Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алламуротов Шерхон Йўллиевич Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинланди.

    Қайд этилишича, шу вақтга қадар туман ҳокими вазифасида ишлаб келган Анвар Орипов ўз аризасига биноан лавозимидан озод этилган. Қизириқ туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алламуротов Шерхон Йўллиевич номзодини Қизириқ тумани ҳокими этиб тайинлаш таклифини билдирилди. Номзод депутатлар томонидан бир овоздан маъқулланди.

    Шерхон Алламуротов 1986 йилда Жарқўрғон туманида туғилган. 2011 йилда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – ҳуқуқшунос. Подполковник ҳарбий унвонига эга.

    Фаолияти давомида Ички ишлар органларида турли вазифаларда, хусусан, вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлим бошлиғи, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган. Тайинловга қадар Ш.Алламуротов 2023 йилдан буён Қизириқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган эди.
    Телеграм каналимиз
    Text to speech