Сирдарё туманида Халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Депутатлар томонидан шу кунга қадар Сирдарё вилояти ёшлар ишлари агентлиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Турдимуродов Азизбек Махамматқул ўғли номзоди туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Маълумот ўрнида А.Турдимуродов 1994 йил Сирдарё вилояти, Боёвут туманида туғилган. 2019 йил Тошкент ахборот технологиялари университети, 2022 йилда эса Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини тамомлаган. Мутахассислиги ахборот технологиялари ва сервис, лойиҳаларни бошқариш.