Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколатига эга бўлади

    Долзарб 25 сентябр 2023 2322

     Шунингдек, Сенаторлар 100 нафардан 65 нафарга, Спикери ўринбосарлари 7 тадан 2 тага қисқартирилади

    Парламент қуйи палатаси муҳокамасига киритилган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳасига кўра, Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда.

    Бундай ҳолатда Қонунчилик палатасига янги сайлов 2 ой мобайнида ўтказилади. Сенатнинг янги таркиби эса 1 ой мобайнида шакллантирилади.

    Қонун лойиҳасига кўра, Сенат аъзолари ҳар бир маъмурий-ҳудудий бирликдан 4 нафардан сайланиши, 9 нафари Президент томонидан тайинланиши (жами 65 нафар) белгиланмоқда. Доимий асосда ишловчи сенаторлар сони амалдагидек 25 нафар миқдорда сақланиб қолмоқда.

    ➖Сенатнинг қуйидаги ваколатлари бекор қилиниб, Қонунчилик палатасининг мутлақ ваколатлари сифатида белгиланмоқда:

    ➖Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;

    ➖Президентнинг тақдимига биноан Бош вазир номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;

    ➖Бош вазир, Ҳукумат аъзоларининг ҳисоботларини ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини эшитиш.

    Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарлари сони 7 тадан 2 тага қисқартирилиб, Спикернинг ўринбосарлари фракция аъзоси бўлиши мумкин эмаслиги ҳамда лавозимда бўлиш даврида сиёсий партиядаги аъзоликни тўхтатиб туриши белгиланмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates