Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар фракциялари рўйхатга олинди

    Ушбу масалалар очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқланди.

    Тошкент шаҳрида янги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи ташкилий мажлиси ўз ишини давом эттирмоқда.

    Мажлисда Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг фракцияларини рўйхатга олиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

    Мажлис котибиятига тегишли тартибда тузилган Қонунчилик палатасидаги 5 та сиёсий партия фракциясининг раҳбарлари томонидан фракциялар тузилганлиги тўғрисида таъсис баённомалари топширилиб, уларни рўйхатга олиш ҳақида мурожаат этилди.

    Жумладан:

    • 63 нафар депутатдан иборат Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракциясини,
    • 28 нафар депутатдан иборат Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракциясини,
    • 21 нафар депутатдан иборат Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракциясини,
    • 19 нафар депутатдан иборат Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракциясини,
    • 16 нафар депутатдан иборат Ўзбекистон Экологик партиясининг фракциясини, рўйхатга олиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси овозга қўйилди.

    Очиқ овоз бериш йўли билан ушбу масалалар тасдиқланди.

    Шунингдек, мажлисда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарини тузиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates