У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 3-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди.
Суд қарорига мувофиқ, фуқаро И.С.га нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, биринчи инстанция суди қарори устидан қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Фарғона вилояти судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳамда протест келтириш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинди.
Маълумот учун, мазкур фуқаро аввал ҳам шунга ўхшаш ҳуқуқбузарлик содир этган. Хусусан, 2025 йил 10 январь куни жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг қарори билан у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 59-5-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган эди.








