Унда айтилишича, “Malibu-2” русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситаси 106 марта қоида бузган ҳамда "охирги зарурат ҳолатида қоида бузган" деб топилиб, барча жарималар бекор қилинган.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан тушунтириш берди. Таъкидланишича, мазкур ҳолат бўйича муқаддам фуқаро Ў.А. аризасига асосан Фарғона вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошқармасининг беш нафар ходимларини нисбатан интизоми жазо тайинланган.
Шунингдек, “Malibu-2” русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар белгиланган тартибда ундирилган.