Қоракўл халқаро математика мактабининг барча ўқувчилари учинчи йил ҳам талаба бўлди

    Таълим 4 сентябр 2021 4941

    2020-2021 ўқув йилида Қоракўл туман Халқаро математика мактабини битирган 74 нафар ўқувчиларнинг барчаси (100%) бугунги кунда талабалар сафига қабул қилиндилар.

    Якунланган ўқув йилида мактабни тамомлаган йигит-қизларнинг 50 нафари Давлат гранти асосида талаба бўлган бўлса, 24 нафари тўлов-шартнома асосида талабаликка тавсия этилдилар

    Бугун тарихий сана - Қоракўл халқаро математика мактаби янги бинода иш бошлади ва бунга жавобан мактаб ўқувчилари кетма-кет учинчи йилдирки (2018-2019 ўқув йилида 26 нафар, 2019-2020 йилда 48 нафар) 100 фоизлик натижа қайд этиб, Муҳтарам Президентимизнинг «Учинчи ренессанс бунёдкорлари ёшлар бўлади» деган ғояларига «лаббай» деб жавоб бердилар.

    Шунингдек, Қоракўл Академик лицейининг қарийб 99 % битирувчиси талаба бўлди. 2020-2021 ўқув йилида Бухоро Давлат университети Қоракўл Академик лицейини тамомлаган 220 нафар ўқувчиларидан 217 нафари (98,6%) мамлакатимизнинг турли олий таълим муассасаларига талабаликка тавсия этилдилар.

    «Бугуни, Қоракўлча ўқитиш услуби мамлакатимиз таълим талабларига намунали жавоб берган ҳолда дунёга юз тутмоқда. Ўзининг 86% қалдирғочлари грант асосида талабалик бахтига сазовор бўлган Қоракўл академик лицейи ушбу услубни вояга етказган макондир, деб хабар беради Қоракўл тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Маълhttps://t.me/Qorakoluzofficialумот учун, Академик лицей ўқувчиларининг 96 фоизи 2019-2020 йилда ҳам талабаликка тавсия қилинганди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates