Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивали старт олди

    Айни дамда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўтадиган манзил — Нукус, бахшичилик санъати фестивали шукуҳи билан яшамоқда.

    Анжуман муносабати билан кўплаб мамлакатлардан бахшилар, сайёҳлар ва бошқа меҳмонлар Нукусга келишган. И.Савитский музейи қаршисида ҳар бир вилоят павильони ташкил этилган бўлиб ташриф буюрувчи меҳмонлар ҳудудларнинг миллий қиёфаси, қадрият ва анъаналари билан танишиш имконига эга бўлишмоқда. Жумладан, бахшию жировларнинг достону ўлан ижролари кўнгилларни забт этаётир.

    Маълумки, ўзбек халқининг тўй-тантаналари бахшиларнинг достону-термаларисиз ўтмайди. Достонларда асосан халқимизнинг орзу-умидлари, эзгу-мақсадлари куйланиб, инсоний фазилатлар улуғланади. Шу боис, турли ғоявий-бадиий ечимга эга достонлар ҳамиша одамлар қалбидан чуқур жой олади.

    Юртимизнинг Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Хоразм вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларида бахшичилик санъати азал-азалдан сақланиб, сайқалланиб келмоқда. Айни кунларда республикамизда да иккинчи маротаба ўтказилаётган Халқаро бахшичилик санъати фестивали халқ оғзаки ижодини улуғлаш, унинг мазмун-моҳиятини аслича сақлаш ва келгуси авлодларга етказишда муҳим аҳамият касб этади.

    Халқаро миқёсдаги мазкур фестивални ӯтказишдан асосий мақсад, бахшичилик санъатининг беқиёс ижро намуналарини жаҳон ҳамжамиятига намойиш этиш, бадиий жиҳатдан бой бўлган ушбу санъат турини республика ва халқаро миқёсда кенг тарғиб қилишдан иборат.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates