Қўштепада фермер хўжалиги ер майдонида ўзбошимчалик билан уй қурилгани аниқланди

    Фермер хўжалиги раҳбари бу ишни амалга ошириш учун кадастр бўлими собиқ ходими кўмагида қалбаки кадастр ҳужжати тайёрлашга эришган.

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўштепа туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Z.M.” фермер хўжалиги раҳбари М.А. туман кадастр бўлими собиқ мутахассиси З.М. орқали хўжаликнинг боғдорчилик йўналишидаги суғориладиган экин ер майдонининг 10,1 сотихига фуқаро Х.Ч.нинг номига уй-жой қуриш учун ажратилганлиги тўғрисида қалбаки кадастр ҳужжатларини тайёрлашга эришиб, ушбу ер майдонида М.А. томонидан ўзбошимчалик билан турар-жой биноси қурилганлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 229-1-моддаси (ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates