Маҳаллалар ва йўлларга ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади

    Сунъий тўсиқлар деганда ҳаракат тезлигини камайтиришга мажбурлаш учун йўлнинг қатнов қисмида махсус ташкил этилган баландликлар тушунилади.

    Кўп қаватли уйлар атрофи, маҳаллаларда, айниқса мактаблар ва болалар боғчалари яқинида сунъий тўсиқларни рухсатсиз ўрнатиш (бетон, асфальт ёки пластмассадан ясалган тезликни пасайтириш учун фойдаланилади) кенг тарқалган. Аҳоли пиёдалар, болаларни машина уриб юбориш хавфи бўлган жойларда автомобиллар тезлигини пасайтириш мақсадида ўзлари равон йўллар устига сунъий тўсиқлар ўрнатади ва муҳофаза чораларини кўришга уринади.

    Аслида мавжуд қонунчиликка асосан, автомобиль йўл қисмига рухсатсиз, ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланади.

    – Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорликда пойтахтдаги маҳаллаларда маҳаллабай тизимида ўрганишлар олиб борилмоқда, – дейди Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари Қаҳрамон Худайберганов. – Айрим ҳолатларда маҳалла аҳолиси яшаш манзилларини сунъий тўсиқлар ёки бетонлар билан тўсиб ташлаганига гувоҳ бўляпмиз. Автомобиллар ҳаракатланиши учун мактаблар ва болалар боғчаларида тезлик 30 км/соат, аҳоли турар жойларида 20 км/соат этиб белгиланган.

    Шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида масъул ташкилотлар билан биргаликда рейд тадбирлари ташкил қилинмоқда. Бу тўсиқлар фавқулодда содир бўладиган вазиятларда, тез ёрдам машиналари ва ёнғинни ўчирувчи техникалар ҳаракатланишига халал беришини унутмаслик керак. Мавжуд қонунчиликка кўра, яшаш манзилларда сунъий тўсиқлар ўрнатиш қатъиян ман этилади. Бундан ташқари автомобилларни ўтиш йўлакларининг устига ёки ён қисмига қолдириш ҳолатлари ҳам кўп учрамоқда. Бу шу ҳудудда истиқомат қилувчиларнинг ҳаракатланишига халал беради. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларини бузиш бўйича ҳам чоралар мавжудлигини эслатиб ўтмоқчиман.

    Ҳозирда жойларда ёш болалар ва пиёдалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида пиёдалар йўлаклари ва велосипед йўлаклари барпо қилинмоқда. Шунингдек, уч оёқли радар мосламаларини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилган.

    Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, йўлларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида 2024 йилнинг 7 ойи давомида пойтахт кўча ва йўлларига 2 минг 88 та янги йўл белгиси ўрнатилган. 900 та яроқсиз ҳолга келган йўл белгиси алмаштирилган, 966 та йўл белгиси қайта тикланган. 208 та светофор ўрнатилган, 584220.7 кв.м йўлларга махсус чизиқлари чизилган, 29218 кв.м йўл қатнов қисми таъмирланган, 1 минг 84 та пиёдалар ўтиш жойи қайта тикланган.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates