Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш жараёнига старт берилди

    «Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги қонун шу йилнинг 8 ноябридан расман кучга киради. Қаерга мурожаат қилиш керак?

    Кадастр агентлиги Ахборот хизмати раҳбари Н.Атамуратов АОКАда ўтказилган брифингда эгалик ҳуқуқини бериш жараёни ҳақида маълумот берди.

    Қаерга мурожаат қилиш керак?

    Ҳеч қаерга мурожаат этишлари шарт эмас. Қонунга мувофиқ ваколатли ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида ҳар-бир ҳудудда хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган.

    Мазкур режа-жадвал 2024-2025 йиллар учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланди.

    Унга кўра 2024 йилда республикамизнинг барча туман ва шаҳарларида жами 901 та, 2025 йилда эса 2980 та маҳаллаларни қамраб олиш режалаштирилган.

    Ушбу режа-жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтида эълон қилинди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайтга кириш билан дастлабки ойнада жадвал билан танишиш таклиф этилади. «Батафсил» тугмасини босиш орқали сайтнинг керак бўлимига ўтилади.

    Фойдаланувчилар ўзларига керакли бўлган маҳаллани топишлари учун 3 та ҳаракатни амалга оширадилар:

    • 1-ҳудудни танлаш,
    • 2-туман ёки шаҳарни танлаш,
    • 3-қидирув тугмасини босиш.

    Шу орқали танланган манзилдаги маҳаллалар жадвали келиб чиқади.

    Агарда рўйхатдан сизнинг маҳаллангиз номи чиқмаса, хавотирга тушманг. Демак, сизнинг маҳаллангиз 2025 йилдан кейинги босқичда хатловдан ўтказилади. 2026 йил режа-жадвали 2025 йил якунига қадар эълон қилинади.

    «EʼTIROF» ААТ ҳақида

    Кадастр агентлигининг «Geoinfocom» Давлат муассасаси томонидан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — «EʼTIROF» ААТ дастури ишлаб чиқилди.

    Қонуннинг 14-моддасига асосан ваколатли ташкилотлардан тегишли маълумотларни ва ҳужжатларни ўзларининг ахборот тизимларидан «EʼTIROF» дастурига интеграция қилган ҳолда электрон равишда тақдим этилиши йўлга қўйилди.

    “ЭЪТИРОФ” ААТга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси (IIP) орқали интеграция қилинган ташкилотлар:

    • Давлат активларини бошқариш агентлиги – якка тартибдаги уй-жойлар хусусийлаштирилганлиги ёки хусусийлаштирилмаганлиги тўғрисидаги сервиси;
    • Солиқ қўмитаси – мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш сервиси;
    • Адлия вазирлиги – “E-qaror” ягона электрон тизими;
    • “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси – Ягона идентификация тизими (One ID) ва Ягона биллинг тизими;
    • Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги – “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳамда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисидаги маълумотлар;
    • “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – Ягона миллий меҳнат тизими;
    • Кадастр агентлигининг ички тизимлари – Кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадларида фойдаланиладиган интеграцион ахборот тизими (УЗКАД) ҳамда Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторингини юритиш (“E-YER NAZORAT” AAT).

    Жараёнлар очиқ ва шаффоф бўлишини кўзлаган ҳолда «EʼTIROF» дастурида барча жараёнларни аҳоли кўриб, кузатиб бориши мумкин. Тасдиқланган режа-жадвал бўйича хатловдан ўтказилган маҳаллаларни ҳамда ҳар бир объект тўғрисидаги маълумотлар эълонга чиқарилади ҳамда ушбу объектга тегишли давлат идоралари томонидан берилган ижобий ёки салбий хулосаларни онлайн кўриш, хулосадан норози бўлган тақдирда 1 ой ичида эътироз билдириш имконияти яратилди.

    «EʼTIROF» ААТ барча учун очиқ платформа. Ушбу тизимга этироф.кадастр.уз сайтидан рўйхатдан ўтган ҳолда кириш ва кузатиш имконияти мавжуд.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates