Қозонда I МДҲ ўйинлари расман очилди

    Спорт 5 сентябр 2021 899

    Кеча Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида тарихда илк маротаба ўтказилаётган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ўйинларининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

    Ушбу тантанали маросимда мамлакатимиз спорт делегацияси ҳам иштирок этди. Спортчиларимиз хоразмча қўшиқ садоси остида саҳнага чиқиб келишди.

    Очилиш маросимида Ўзбекистон байроқдори бўлишдек шарафли вазифа эса юнон-рум кураши бўйича 5 карра мамлакат чемпиони, Озарбайжон, Қозоғистон, Хорватияда бўлиб ўтган халқаро турнирлар совриндори, I МДҲ ўйинлари кумуш медали соҳиби Муҳаммадқодир Расуловга ишониб топширилди.

    I МДҲ ўйинларида 9та давлат, яъни Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда мезбон Россия Федерацияси спорт делегациялари 182 та медаллар жамланмаси учун баҳсларга киришган.

    Маълумот учун: I МДҲ ўйинларида мамлакатимиз спортчилари мусобақа дастуридаги 17та спорт туридан 15тасида иштирок этяпти, деб хабар беради Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates