"Қуёш таъми" ("Солнце на вкус") номли кинолойиҳа жамоаси Ўзбекистонда жойларни танлашни бошлади

    Мамлакатимизда 23 октябр 2020 907

    Янги "Қуёш таъми" номли кинолойиҳа жамоаси аъзолари - ижрочи продюсер Эдуард Горбенко, саҳналаштирувчи оператор Баҳодир Йўлдошев, скрипт-супервайзер Инна Оркина ва ижрочи продюсер Дмитрий Воробёв бугун суратга олиш жойларини танлаш учун Тошкент вилоятига ташриф буюришди.  Киноижодкорлар Тошкент, Чирчиқ шаҳарлари ва Бўстонлиқ туманига тегишли жойлар билан танишдилар.

    "Ўзбеккино" Миллий агентлиги билан ҳаморликдаги лойиҳалар тўғрисида Меморандум имзолангандан сўнг, Россия кинокомпанияси вакиллари Ўзбекистонда қолишга ва бўлажак асарни суратга олиш жойларини танлашга қарор қилдилар. Эслатиб ўтамиз, "Қуёш таъми" фильми оилавий томошабинларга мўлжалланган бўлиб, фантастик оилавий саргузашт жанрида суратга олинади.

    Мазкур кинолойиҳани 2021 йилнинг учинчи чорагида тақдим этиш режалаштирилган.

    “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Ахборот хизмати

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates