Кўп йиллик самарали бадиий-ижодий фаолияти билан замонавий адабиётимизни ватанпарварлик, фидойилик, инсонийликни тараннум этувчи асарлар билан бойитиш, халқимизнинг онгу тафаккури, маънавий салоҳиятини юксалтириш, фарзандларимизни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашга қўшган муносиб ҳиссаси, юртимиздаги туб ислоҳотлар моҳиятини жамоатчиликка етказиш, жамиятда миллатлараро дўстлик ва тотувликни, турли миллат ва элат вакиллари ўртасида ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш, миллий маданиятлар ва анъаналарни ривожлантириш борасидаги катта хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун шоир, маънавият тарғиботчиси Раҳимов Хушбоқ «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёев