Рақамли саводхонликни ривожлантириш дастури

    “Янги Ўзбекистон” газетасининг шу йил 17 сентябрь сонида Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматовнинг “Рақамли саводхонликни ривожлантириш дастури” номли мақоласи чоп этилди. Қуйида уни ўқишингиз мумкин.

    Бугунги кунда ушбу таклиф ШҲТга аъзо мамлакатларнинг кун тартибидаги истиқболли ҳамкорлик йўналишларидан бирига айланди. Мазкур дастур ШҲТ мамлакатлари ўртасида рақамли иқтисодиёт, таълим, фан ва маданият йўналишларида амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятини беради.

    Жаҳон ҳамжамиятини ларзага солган пандемия шароитида рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга эҳтиёж янада ортди. Шу муносабат билан ШҲТ доирасида аҳоли орасида компьютер саводхонлигини ошириш ҳамда мазкур соҳада етакчи мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган дас турларни ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этади.

    Бугунги глобаллашув жараёни меҳнат бозоридаги ишчи кучининг рақамли саводхонлигини оширишни талаб этмоқда. Жумладан, масофадан хизмат кўрсатиш ва ақлли электрон қурилмалардан фойдаланиш кўпайиши билан корпорациялар ва компанияларнинг ишчи кучи тубдан ва тез ўзгариб бормоқда. Бу, албатта, ШҲТга аъзо мамлакатлар ўртасида ҳам меҳнат бозорини мўътадиллаштириб, ишчи кучи миграциясида учрайдиган тўсиқларни рақамли технологияларни ривожлантириш орқали бартараф этади.

    Тадқиқотларга кўра, ҳозирги кунда IT соҳасида дунё бўйича 1,2 миллион нафар мутахассисга талаб мавжуд. Ушбу кўрсаткич 2030 йилга бориб 4,3 миллионни ташкил этиши кутилмоқда.

    Ҳиндистон масофадан хизмат кўрсатиш бў йича дунёдаги энг йирик бозорга эга. Мамлакатда тармоқ, мобиль иловаларни ишлаб чиқиш, веб дизайн, интернет тадқиқотлари ва маълумотларни киритиш йўналишларида масофадан хизмат кўрсатиш ривожланган.

    Сўнгги пайтларда бухгалтерия ҳисоби, график дизайн ва консалтинг соҳаларида ҳам босқичма-босқич ўсиш кузатилмоқда. Чунки мамлакатда ҳар ойда 500 мингдан ортиқ янги бизнес ташкил этилади. Ҳиндистондаги BPO бозори 2025 йилга бориб, 20–30 миллиард долларгача ўсиши прогноз қилинмоқда.

    Huawei компанияси ўтказган тадқиқотларга кўра, бугунги кунда 170 дан ортиқ мамлакат ўз рақамли ривож ланиш стратегиясига эга. Шунинг дек, рақамли иқтисодиётга киритилаётган инвестициялар бошқа соҳаларга киритилган сармоядан 6,7 баробар юқори даромад келтиради. Бундан ташқари, жаҳон ялпи ички маҳсулотига нисбатан глобал рақамли иқтисодиёт 2,5 баробар тез ўсяпти.

    ШҲТга аъзо давлатлар ахборот технологиялари инфратузилмаси ва рақамли иқтисодиётни янада ривож лантириш бўйича зарур чораларни кўрмоқда. Биргина Хитой 2025 йилга қадар рақамли иқтисодиётда янги инфратузилма яратиш учун 2,57 триллион АҚШ доллари йўналтириши белгиланган. Ўз навбатида, Хитойнинг рақамли иқтисодиёти 2025 йилга бориб, 8,8 триллион АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда.

    Ўзбекистон ўз олдига минтақада IT марказига айланиш бўйича аниқ мақсадларни белгилаб олган. Ушбу соҳада ўтган йилги экспорт 46 миллион долларга етди. Жорий йилда бу кўрсаткични 100 миллион долларга, 2025 йилда эса 500 миллион долларга етказиш режалаштирилган. Ўзбекистонни минтақавий IT марказига айлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар туфайли шу йилнинг ўзида 50 дан ортиқ хорижий IT компания мамлакатимизда фаолия тини йўлга қўйди. Йил бошидан бери 134 та янги IT корхона ташкил қилинди. IT парк резидентлари томонидан 2,5 минг нафар ёш иш билан таъминланиб, уларнинг умумий сони 12,5 минг нафарга етди. Жорий йилда парк резидентлари сони 747 тага етиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар ошди. Ўзбекистонда рақамли таълим экотизими йўлга қўйилган бўлиб, аҳоли ва ёшларни ушбу соҳага жалб қилиш ҳамда уларнинг қизиқишини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар бажарилди.

    Биринчидан, мамлакатимиздаги 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактаби юқори тезликдаги интернет билан таъминланди ҳамда замонавий компьютер синфлари жамланмаси етказиб берилди. Мактаблардаги 11 номдаги информатика ва 33 номдаги инглиз тили дарсликлари “English speaking nation” ва “IT Nation” лойиҳаси доирасида янгиланди. Ўз навбатида, дастурлаш тиллари (Pyhton, С++ ва Scratch) бўйича 6,5 минг нафар информатика фани ўқитувчисининг малакаси оширилган бўлса, 2,5 минг нафар мактаб директори АКТ саводхонлиги бўйича ўқитилди.

    Иккинчидан, мамлакатда ахборот технологиялари йўналишида олий таълим берадиган муассасалар сони қарийб 60 тага етказилди. Уларнинг кўпи хорижий ёки хусусий олий таълим муассасаларидир. Бугунги кунда улар орқали энг долзарб йўналишларда, хусусан, сунъий интеллект, маълумотлар илми, ахборот хавфсизлиги, муҳандислик ва бошқалар бўйича муҳим кадрлар етишиб чиқмоқда.

    Учинчидан, аҳоли ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви ходимларининг рақамли саводхонлигини ошириш бўйича 205 та туман ва шаҳарда IT паркнинг Рақамли ўқув марказлари фаолияти йўлга қўйилди. Улар кўмагида ўндан ортиқ таълим дастури орқали жорий йилнинг ўтган даврида 100 мингдан ортиқ тинг ловчи ўқитилган бўлса, бу рақам йил якунига қадар икки баробар оширилиши режалаштирилган. Шунингдек, давлат томонидан берилаётган имтиёзлар натижасида IT парк резиденти бўлган ўқув марказлари сони юздан ошди. Жорий йилдан бошлаб худди шу каби хусусий ўқув марказлари ташкил этиш учун ўзининг стартап лойиҳаларига эга бўлган тадбиркорларга давлат томонидан 1 миллиард сўмгача грант ажратилиши тизими йўлга қўйиш режалаштирилган. Хусусий ўқув марказлари орқали IT соҳасига қизиққан ёшлар қисқа муддатларда талабгир касб эгаларига айланиб, ўзининг мустақил даромадига эришмоқда.

    Тўртинчидан, давлат томонидан ахборот технологиялари йўналишига қизиққан ёшлар учун бир қатор моддий рағбатлантириш тизимлари йўлга қўйилди.

    Хусусан, халқаро даражада тан олинган IT сертификати олган ёшларнинг ўқиш ва сертификацияга боғлиқ харажатларининг 50 фоизи, хорижий тилларни юқори даражада ўзлаштирганлиги бўйича халқаро сертификат олиш харажатларининг 100 фоизи давлат томонидан қоплаб берилмоқда.

    Шунингдек, IT парк резиденти бўлган ўқув марказларида таҳсил олаётган ёшлар учун ҳам 4 йил муддатга 20 миллион сўмгача имтиёзли шартларда таълим кредити ажратилиши белгиланди. Бундан ташқари, 2022 йил 1 ноябрдан бошлаб IT парк резиденти бўлган ташкилотларнинг ахборот технологиялари соҳасидаги ўқув курсларида таҳсил олаётган иштирокчи сертификатини олган ёки ушбу ўқув курсларини сўнгги 6 ойда муваффақиятли тамомлаган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харид қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробаридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратиш тизими жорий этилади.

    Жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистоннинг IT соҳасидаги имкониятларини ҳамкор мамлакатларга танитиш мақсадида АКТ ҳафталигини ўтказиш режалаштирилган.

    Мазкур ҳафталик саммит, форум, кўргазма, матбуот анжуманлари, тақдимотлар, акциялар, мукофотлаш ва бошқа кўплаб тадбирларни ўз ичига олиб, унда хорижий мамлакатлардан инвесторлар, IT компаниялар, халқаро ташкилотлар ҳамда соҳага қизиқиши бор тадбиркорлар ва мутахассислар иштирок этиши кутилмоқда.

    Тадбирдан асосий мақсад тажриба алмашиш, замонавий технологиялар ютуқларини намойиш этиш, Ўзбекистон IT бозори жозибадорлигини чет эллик инвесторларга намойиш этиш ҳамда потенциал мижозлар ва ҳамкорларни жалб қилишдир.

    Бу, ўз навбатида, ШҲТга аъзо мамлакатларнинг рақамли саводхонликни ривожлантириш дастурида белгиланган йўналишлардаги ҳамкорликни жадаллаштириш учун қулай имкониятдир.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates