баннер
24 апр 2025
18:39

    Республика миқёсида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларига чек қўйилди — ДХХ

    Шу йилнинг 1-7 апрель кунлари ДХХ, ИИВ, Бош прокуратура ва Ўзэнергоинспекция ходимлари ҳамкорлигида республика бўйлаб ўтказилган тезкор тадбирда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.

    Қайд этилишича, ўтказилган рейд тадбирларида жами 2776 та ҳолатлар аниқланиб, шундан электр энергиясидан 1807 та, табиий газдан 969 та ҳолатда жами 19,5 млрд сўмлик зарар етказилганлик ҳолатлари бўйича далолатномалар тузилди.

    Шунингдек, олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 6,8 млрд сўм давлат фойдасига ундирилди.

    Республика бўйича аниқланган ноқонуний ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ушбу даврда 39 та жиноят иши қўзғатилди ва 263 та маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

    Мазкур йўналишда рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech