баннер
1 апр 2025
00:27

    Солиқ ходими ва МЧЖ раҳбарининг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

    Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168 ва 28,211-моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Қайд этилишича, Қарши шаҳар Солиқ инспекциясининг солиқ маъмурчилиги шўъбаси бош инспектори ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, 2 та дорихона раҳбарининг ишончига киради ва унга нисбатан қўлланилган 150 млн. сўм миқдоридаги солиқ қарздорлигини суд органларидаги танишлари орқали бартараф қилиб бериш эвазига 50 млн. сўм талаб қилади.

    Лекин, ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пул маблағидан 10 млн. 400 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

    Қарши шаҳрида кузатилган бошқа ҳолатда эса, маҳаллий МЧЖ раҳбари мансабдор танишлари орқали транспорт воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖга банкдан 1 млрд. 500 млн. сўм кредит олиб бериш эвазига, унинг раҳбаридан 84 млн. сўм олган вақтида ушланди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech