Бу ҳақда Euronews Украинанинг Одесса вилоятидаги Измаил шаҳридан Дунай дарёсининг нариги томонида жойлашган Чеаталкьою коммунасининг расмийларига таяниб хабар берди.
Суюлтирилган газ ташиётган танкер Туркияники бўлиб чиққани ва кемадан 16 экипаж аъзоси эвакуация қилингани ҳақида маълум қилинди, деб хабар берди korrespondent.net.
“Туркия байроғи остидаги, 16 турк экипаж аъзосини олиб кетган ORINDA танкери Украинанинг Измаил бандаргоҳида юк тушириш пайтида уриб туширилди, шундан сўнг бортда ёнғин чиқди. Экипаж кемани муваффақиятли тарк этди. Ҳеч ким жароҳат олмади. Ўт ўчирувчилар ёнғинни ўчирмоқда”, деб хабар берди Туркия Транспорт ва инфратузилма вазирлигининг Денгиз ишлари бош бошқармаси.







