Бу ҳақда Буюк Британиянинг Financial Times газетаси ва Американинг The Washington Post (WP) газетаси душанба, 24 ноябрь куни манбаларга таяниб хабар берди.
Бу бандларларнинг якуний ҳолати эмас
Улар режадан қайси қоидалар олиб ташланганига аниқлик киритишмади. WP суҳбатдошлари уларнинг сони ҳали аниқ эмаслигини таъкидлашди. Уларнинг сўзларига кўра, АҚШнинг асл таклифи асос бўлиб қолмоқда, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган Европа лойиҳаларидан бири эмас.
Европа таклифлари “фойдали” эди, аммо АҚШ ўзининг асл ҳужжатига эътибор қаратмоқда, деб хабар берди манба WPга.
Мерц битта бандни сақлаб қолишни таклиф қилмоқда
23 ноябрь куни Женевада АҚШ билан музокаралар давомида Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров Трампнинг асл режаси қайта кўриб чиқилганини маълум қилди. Айнан қайсилигига расмий аниқлик киритмади. Украина Президенти офисининг маслаҳатчиси Александр Бевз 24 ноябр куни Facebookда “ҳамма кўрганидек, 28 банддан иборат режа энди мавжуд эмас: баъзи бандлар олиб ташланди, бошқалари ўзгартирилди” деб ёзди.
23 ноябрь куни Германия канцлери Фридрих Мерц Украина бўйича ўз ташаббусини илгари сурди ва 28 банддан иборат режани биттага қисқартиришни таклиф қилди. DW билан суҳбатда Мерц асл режадаги музлатилган Россия активлари Украинага инвестиция қилиниши ва бу инвестициялардан тушган фойданинг ярми АҚШга ўтиши ҳақидаги банддан алоҳида норозилик билдирди. Канцлер буни “ақлга сиғмайдиган” ҳолат деб атади, деб хабар берди dw.com.








