Россия компанияси Ўзбекистондан маҳсулот импорт қилиш мақсадида

    Бизнес 6 апрел 2022 1007

    «Ўзчармсаноат» уюшмасида Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Савдо ваколатхонаси кўмагида Россиянинг «Avanti» МЧЖ компанияси раҳбарияти билан онлайн учрашув бўлиб ўтди. Музокараларда асосий эътибор мамлакатимиз корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларини Россияга экспорт қилиш масаласига қаратилди.

    Видеоконференция шаклида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон чарм-пойабзал саноатида фаолият олиб бораётган «Akbar Biznes Stroy» МЧЖ, «Vodiy Shoes» МЧЖ, «Classica Shoes International» МЧЖ, «Hazorasp Delfin Shoes» МЖЧ, «Tata Shoes» МЧЖ компаниялари вакиллари иштирок этди. Улар хорижлик ҳамкорларга ўз корхоналарининг имкониятлари, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ассортименти билан таништирди.

    Россия корхонаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, унинг ишлаб чиқариш салоҳияти билан яқиндан таништирилди. Зарур маҳсулотларни мамлакатимиздан импорт қилиш бўйича таклифларни илгари сурди. Улар орасида пойабзал устки қисми учун бланкалар, канвас каби тўқимачилик маҳсулотлари мавжуд. Учрашувда хорижий ҳамкорлар Ўзбекистон корхоналари билан ҳамкорлик қилиш ниятида эканликларини билдирди. Россияда ишлаб чиқариш учун хомашё ва материалларни харид қилиш, устки қисмлар учун бланкалар тикишга буюртмалар бериш ва мамлакатимизда қўшма корхона ташкил этиш имкониятлари кўриб чиқилди.

    «Avanti» компанияси 18 йилдан буён Россия бозори учун спорт ва хореография пойабзалларини ишлаб чиқаради. Тайёр маҳсулотларни етказиб бериш йирик чакана савдо тармоқларида амалга оширилади, шунингдек, компания Ozon вa Wildberries бозорларига тўғридан-тўғри кириш имкониятига эга.

    Томонлар ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар. «Ўзчармсаноат» уюшмаси раҳбарияти ва Россия томони ўзаро ҳамкорликнинг келгуси истиқболларини жорий йил 25-27 май кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «UzCharmExpo 2022» халқаро кўргазмаси доирасидаги мулоқотни давом эттиришга келишиб олдилар, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates