баннер
2 апр 2025
07:20

    Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар ўзбекистонлик бола ватанга олиб келинди

    Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлигида Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола юртимизга қайтарилди.

    Қайд этилишича, шу йилнинг 29 март куни Тошкент халқаро аэропортида Москвадан учиб келган самолёт қабул қилиб олинди.

    Жараён давомида Ўзбекистоннинг РФдаги элчихонаси болаларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишларини ўз вақтида амалга оширди.

    Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларнинг 4 нафари «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари томонидан олдиндан тайёрланган ўз оилаларига, 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади.

    Вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам уларнинг келгусидаги яшаш жойларида ҳам давом эттирилади.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech