Учрашувда Ўзбекистон-Хитой стратегик шериклигини мустаҳкамлаш, “Бир макон, бир йўл“ ташаббуси доирасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва ўзаро боғлиқликни ошириш масалалари муҳокама қилинди.
“ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ҳамкорликни чуқурлаштиришга келишиб олдик. Бу эса ўз навбатида минтақавий фаровонликни янада қўллаб-қувватлашга хизмат қилади“, — деб ёзади Бахтиёр Саидов ўзининг Телеграм каналида.