баннер
27 апр 2025
13:05

    Россиянинг Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг болалари Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари томонидан Екатеринбург шаҳрида оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг вояга етмаган фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилди.

    "Дунё" ААнинг хабар беришича, Бош консулхонадан олинган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон фуқароси М.Т. Екатеринбург шаҳрида вақтинча яшаётган қизи ва унинг болаларини турмуш ўртоғининг зулмидан озод қилиш ва доимий яшаш манзилига етиб олишига амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган.

    Мазкур оила 2024 йил январь ойида Екатеринбург шаҳрига ишлаш мақсадида келган. Оиладаги келишмовчиликлар, доимий тазйиқ ва уруш жанжал аёлга жиддий руҳий таъсир кўрсатган.

    Бош консулхона ходимлари ушбу оила яшаётган хонадонда бўлиб, мавжуд ҳолат билан яқиндан танишди.

    Шундан сўнг, аёл ва унинг болалари вақтинча уй-жой билан таъминланди. Ҳамюртларимизнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари яроқсиз ҳолга келганлиги ва молиявий қийин аҳволда қолганлиги учун Ватанга қайтиш гувоҳномаси ҳеч қандай тўловлар ундирилмасдан расмийлаштирилди. Шунингдек,"Екатеринбург-Самарқанд" авиақатновига чипта харид қилиб берилди.

    Ватандошларимиз 8 апрель куни Екатеринбург шаҳридаги "Кольцово" халқаро аэропортидан Самарқанд вилоятига кузатиб қўйилди.

    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech