Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг хабар беришича, шу йилнинг 21 апрель куни вояга етмаган фуқаро Тошкент халқаро аэропортида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари томонидан кутиб олинди ва ўша ернинг ўзида “Инсон“ маркази томонидан унга васий этиб тайинланган яқин қариндошига топширилди.
Мазкур ҳолатда “Инсон“ ижтимоий хизматлар маркази вояга етмаганларга ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатади, уларни жамиятга мослаштириш ва психологик реабилитацияга йўналтирилган хизматлар билан таъминлайди.








