Жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра Самарқанд вилоятининг доимий аҳолиси сони 3928,7 минг кишини ташкил қилмоқда. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 3857 минг кишини ташкил қилган эди. Аҳоли сонининг ошиши кўрсатгичи бўйича Ургут, Паст Дарғом туманлари ҳамда Самарқанд шаҳри етакчилик қилмоқда. Жумладан, шаҳар аҳолиси ўтган йилнинг 1 октябридаги 544,4 минг кишидан 550,8 минг кишига етган. Яъни, 6, 4 мингга кўпайган.

Самарқанд вилояти сессиясида ташкилий масала кўрилиб, келгуси вазифалар белгиланди
25 ноябрь куни Халқ депутатлари Самарқанд вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этди.








