Самарқанд халқаро аэропортида туризм ахборот маркази очилди

    Туризм 30 январ 2023 1821

    Самарқанд халқаро аэропорти ҳудудида туризм ахборот маркази ўз ишини бошлади.

    Қайд этиш жоизки, туризм ахборот марказида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби, туристлар учун қизиқарли бўлган маданий мерос объектлари, туристик йўналишлар, жамоат транспорти хизматлари, автомобиль ижараси, умумий овқатланиш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, меҳмонхоналар, тиббий ёрдам марказлари ва бошқалар бўйича батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.

    Таъкидлаш керакки, Самарқанд шаҳрида ўтган йили 9 та туристик ахборот маркази фаолият кўрсатган бўлса, 2023 йилда уларнинг сонини 18 тага етказиш режалаштирилган, деб хабар беради Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати.

    Маълумот учун, Самарқанд 2023 йилда Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) пойтахти ҳисобланади. UNWTO Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессияси айнан Самарқандда ўтказилади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates