Самарқандда автобус вояга етмаган пиёдани уриб кетди

    Йўл транспорт ҳодисаси шу йилнинг 14 ноябрь куни Самарқанд шаҳарининг «Камолиддин Беҳзод» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи А.Темур кўчасида содир бўлган.

    Маълумотларга кўра, ҳайдовчи Ф.С. бошқарувида бўлган «ISUZU» русумли жамоат транспортини бошқариб кетаётиб, Самарқанд шаҳар ХТБга қарашли 12-сонли умумтаълим мактаби яқинида йўлни ўнг томонидан чап томонига кесиб ўтаётган вояга етмаган пиёдани уриб юборган.

    Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида пиёда воқеа жойида вафот этган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

    Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates